октябр 27, 2020 13:12 Asia/Tashkent
  • Франция давлатининг Теҳрондаги муваққат ишлар вакили Эрон ТИВ га чақиртирилди
    Франция давлатининг Теҳрондаги муваққат ишлар вакили Эрон ТИВ га чақиртирилди

Франция давлати расмийларининг ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/га нисбатан ҳақоратли карикатураларини нашр этишни қўллаб қувваилашига нисбатан норозилик сифатида Теҳрондаги бу мамлакат муваққат вакили Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.

Эрон ТИВ матбуот хизмати бош идорасининг хабар қилишича, Франция расмийларининг ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад/с.а.в/га нисбатан ҳақоратомўз карикатурларни нашр этишни қўлаб қувватлашга қаратилган позицияларига норозилик сифатида,  Франция элчиси бўлмаганида бу мамлакатнинг Теҳрондаги элчихонасининг муваққат вакили Флоран Идало Эрон ТИВ вазирлигига чақиртирилди.

Эрон ТИВ -ининг Европа ишлари бўйича ўринбосари Европа ва дунёдаги миллионлаб нафар мусулмонларнинг  ҳиссиётларига зарба етказган ҳамда қабул қилиб бўлмайдиган Франция расмийларининг ҳатти -ҳаракатларини қоралаб, ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/га нисбатан ҳар қандай шахс ва ё гуруҳ томондан қилинадиган ҳақоратлар қаттиқ рад этилади ва қораланади деб қўшимча қилди.

Эроннинг ушбу дипломати ўз сўзларида инсоният жамиятлари ўртасида алоқалар, ҳамкорлик ва ҳамдилликни яратишга хизмат қиладиган сўз эркинлигидан суиистемол қилиб исломофобияни тарғиб этиш ва нафрат тарқатиш афсусланарли бир ҳолдир дея айтди.

Эрон ТИВ раҳбарининг ушбу ўринбосари шунингдек  ислом номидан суиистеъмол қилиб жиноят содир этаётган экстремистларни баҳона қилиб, Франция расмийларини исломга ҳужум қилишлари ҳардоим барқарорлик, рационализм, тинчлик ва адолаини тарғиб қилган ушбу илоҳий динга зид бўлган гумроҳ қилувчи ҳаракатлар ва ақидаларни ошишига замин яратадию холос дея  аниқлик киритди.

Теҳрондаги Франциянинг муваққат вакили Флоран Идоло  ҳам ўз сўзларида, Эроннинг Париж расмийларини бундай ҳатти -ҳаракатларига нисбатан норозилик нотасини имкон қадар тезроқ Франция давлатига етказишини ваъда қилди.

Франциянинг Шарли Эбдо -Charlie Hebdo журнали бир неча бор ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақорат қилувчи карикатураларни нашр этди. Бу ҳақоратли ҳаракатлар эса ислом оламида кенг қораланмоқда.

Франция ҳукумати ва бу мамлакат президенти Эммануэль Макрон эса  ислом ва мусулмонларга қарши ҳақоратлар ва босимларни олдини олиш ўрнида  мазҳаблар ва динларга нисбатан ҳақоратларни сўз эркинлигининг бир қисми сифатида кўрсатишмоқда ва сўнгги сўзларида Макрон ҳатто ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратли карикатураларни нашр этилишини давом этишини маълум қилди.

 

 

Ёрлиқ