Бир суткада Эронда коронавирусдан 415 киши вафот этди
-
Эронда бир сутка ичида 415 киши коронавирусдан вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 415 киши қурбон бўлди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 824-та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 49 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 588 минг 648 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 415 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 33 минг 714 кишига етди деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 467 минг 917 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 44 миллион нафардан ошган етганким, шулардан 1 миллион 17 мингдан ортиғи вафот этган ва 33 миллион нафари ҳам соғайган.