Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 399 киши вафот этди
-
Бир суткада Эронда коронавирусдан 399 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 8 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 399 киши қурбон бўлди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 293 -та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 924 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 596 минг 941 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 399 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 34 минг 113 кишига етди деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 472 минг 598 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 44 миллион нафардан ошган етганким, шулардан 1 миллион 180 мингдан ортиғи вафот этган ва 32 миллион нафари ҳам соғайган.