Шаҳриёрий: Мустабид мамлакатларнинг фитнаси мусулмонларнинг бирлиги билан барҳам топади
(last modified Fri, 30 Oct 2020 09:40:46 GMT )
октябр 30, 2020 14:40 Asia/Tashkent
  • Шаҳриёрий: Мустабид мамлакатларнинг фитнаси мусулмонларнинг бирлиги билан барҳам топади

Ислом динидаги маҳзабларни яқинлаштириш бўйича Бутунжаҳон ассамблеясининг бош котиби исломий давлатларнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигини Ғарбнинг мусулмонлар ўртасига ихтилоф солиш ҳаракатларига қарши туришнинг ягона йўли деб атади.

Эрон Press янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Ислом динидаги маҳзабларни яқинлаштириш бўйича Бутунжаҳон ассамблеясининг бош котиби ҳужжатул ислом вал муслимин Ҳамид Шаҳриёрий кеча Ислом бирлиги бўйича 34-конференциянинг очилиш маросими олдидан Ислом дунёсида ихтилоф солиш бўйича АҚШ бошчилигидаги глобал мустабидлик ҳаракатларига ишора қилиб, деди:  Мусулмонлар Ислом душманларининг фитналарига қарши бирдам ва биродар бўлишлари керак.

У сўз эркинлигини Ғарб ҳукуматларининг ножуя мақсадларини илгари суриш ниқоби деб атади ва илова қилди: "Ғарб ислом дунёси бойликларини талон-тарож қилишга ва Ғарбни бойитишга интилмоқда".

Ислом динидаги маҳзабларни яқинлаштириш бўйича Бутунжаҳон ассамблеясининг бош котиби  Ислом бирлиги конференциясининг мусулмонларни ғафлатдан уйғотишдаги  ролига ишора қилди ва мусулмонларнинг хабардорлиги орқали дунёда исломий уйғониш ҳаракатининг кенг тарқалишига умид билдирди.

Ислом дунёсининг 167 таниқли арбоблари иштирокида Ислом Бирлиги бўйича 34-халқаро конференция амалда кеча, пайшанба куни бошланди.

47 мамлакатдан келган Ислом дунёсининг 167 дан ортиқ таниқли арбоблари, шунингдек 120 маҳаллий маърузачилар конференция мавзуларида веб-семинарлар ўтказадилар.

Ушбу конференциянинг ёпилиш маросими душанба куни, 16-Раби ал-Авал ва Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) туғилган кунга тўғри келади.