Генерал Деҳқон: Франциядаги воқеаларнинг асосий айбдори Макрондир
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг мудофаа ишлари бўйича маслаҳатчиси Франциядаги воқеаларда Франция президентини айблади.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг мудофаа ишлари бўйича маслаҳатчиси бугун француз тилида қолдирган твитида, Франциядаги бугунги воқеаларда асосий айбдор Президент Эммануэл Макрон эканлигини таъкидлаб, шундай деди: "Ҳеч бир мусулмон ӯз ақидасини баён этиш учун зўравонлик усулларидан фойдаланмайди.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг мудофаа ишлари бўйича маслаҳатчиси таъкидлади: Террористик ҳаракат фақат фуқароларни ўлдириш эмас, балки Исломнинг меҳрибон пайғамбарини ҳақорат қилиш ҳам терористик амалдир. Макрон зудлик билан кечирим сўраши керак, чунки эркинликда икки томонлама стандарт йўқ.
Сўнгги кунларда Франциянинг «Шарли Эбдо» журнали Ислом Пайғамбарига (с.а.в.) ҳақоратли карикатураларни яна бир бор нашр этганидан сўнг, Франция Президенти Эмануэл Макрон ҳам дипломатия нормаси ва демократия тамойилларидан йироқ баёнотида деди: Франция Ислом Пайғамбари карикатураларини нашр этишда давом этади.
Ушбу ҳақоратли хатти-ҳаракатлар Ислом оламида кенг қораланди. Франция Президентининг сўзларига нисбатан кенг ғазаб ва нафратнинг оқибатларидан бири мусулмон мамлакатларида француз товарларини таъқиқлаш кампаниясидир.