Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 386 киши вафот этди
-
Сўнгги бир суткада Эронда коронавирусдан 386 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 7 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 386 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 820 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 417 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 612 минг 772 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 386 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 34 минг 864 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 481 минг 930 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 46 миллион нафарга етганким, шулардан 1 миллион 195 мингдан ортиғи вафот этган ва 33 миллион нафари соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 9 миллион нафардан ошган ва 235 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.