Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 419 киши вафот этди
-
Эронда бир суткада коронавирус инфекциясидан 419 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 8 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 419 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 452 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 852 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 646 минг 164 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 419 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 36 минг 579 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 500 минг 400 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 48 миллион нафарга етганким, шулардан 1 миллион 221 мингдан ортиғи вафот этган ва 34 миллион 403 минг нафари соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 10 миллион нафардан ошган ва 238 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.