Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 406 киши вафот этди
-
Эронда яна 406 киши коронавирус қурбонига айланди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 8 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 406 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 772 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 789 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 654 минг 936 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 406 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 36 минг 985 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 505 минг 287 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 48 миллион нафарга етганким, шулардан 1 миллион 232 мингдан ортиғи вафот этган ва 34 миллион 773 минг нафари соғайган.