Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 424 киши вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i55719-Кейинги_бир_сутка_ичида_Эронда_коронавирусдан_424_киши_вафот_этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 8 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 424 киши вафот этди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 06, 2020 16:23 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан  яна 424 киши вафот этди
    Эронда коронавирусдан яна 424 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 8 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 424 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,   24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 864 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 3  минг 234  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 663 минг 800  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 424 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 37 минг 409 кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 509 минг 952  киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 49 миллион нафарга етганким, шулардан 1 миллион 240  мингдан ортиғи вафот этган ва 35 миллион нафардан ортиғи   соғайган.