Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 423 киши вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i55741-Кейинги_бир_сутка_ичида_Эронда_коронавирусдан_423_киши_вафот_этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 9 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 423 киши вафот этди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 07, 2020 16:23 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичидаЭронда коронавирусдан 423 киши вафот этди
    Бир сутка ичидаЭронда коронавирусдан 423 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 9 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 423 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,   24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 9 минг 450 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 3  минг 70  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 673 минг 250  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 423 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 37 минг 832 кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 515 минг 153  киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 49 миллион нафарга етганким, шулардан 1 миллион 250  мингдан ортиғи вафот этган ва 35 миллион нафардан ортиғи   соғайган.