Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 453 киши вафот этди
-
Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 453 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 10 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 453 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10 минг 339 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 3 минг 88 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 703 минг 288 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 453 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 39 минг 202 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 530 минг 694 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 51 миллион нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 263 мингдан ортиғи вафот этган ва 36 миллион нафардан ортиғи соғайган.