Эрон давлати Арманистон, Озарбойжон республикаси ва Россия ўртасидаги келишувни олқишлади
-
Эрон ТИВ: Арманистон, Озарбойжон республикаси ва Россия ўртасидаги келишувни олқишлаймиз
Эрон ислом республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотида, Озарбойжон, республикаси, Арманистон ва Россиянинг Тоғли Қорабоғ можароси бўйича келишувларни олқишлади.
Кеча Эрон ТИВ-и тарқатан баёниясида унинг принсиплари Эрон ислом республикасининг таклиф қилган лойиҳада ҳам таъкидланган Озарбойжон республикаси, Арманистон ва Россия федерацияси ўртасидаги келишув Кавказ минтақасида мустаҳкам тинчлик ўрнатишга олиб келади дея изоҳлади.
Мазкур баёнот давомида, Эрон ислом республикаси ТИВ-и мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилиш, босиб олинган ҳудудларни озод қилиш, қочқинларни қайтариш, озчиликларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва барча террорчи ва такфирий кучларини минтақадан чиқариб юбориш зарурлигини таъкидлаб, Эрон давлати минтақда барқарор тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишга ҳисса қўшишга ва минтақавий ташаббусларда иштирок этишга тайёрлигини яна бир бот тасдиқлайди дея келтирилган.
Эрон ТИВ-и Тоғли Қорабоғда оташкесим битимининг 3 ва 4 чи бандларига мувофиқ Россия федерациясининг тинчликпарвр кучларининг алоқа линияси бўйлаб жойлаширишга ёрдам беришга тайёрлигини эълон қилди.
Кеча кечқурун Арманистон Бош вазири Россия ва Озарбойжон республикаси раҳбарлари билан Тоғли Қорабоғ минтақасида урушни тугатиш тўғрисида келишувга келганини эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путин, Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Николь Пашинян Тоғли Қорабоғда оташкесим ўрнатиш хусусидаги қўшма баёнотни имзолашган.