Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 459 киши вафот этди
-
Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 459 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 12 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 459 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 12 минг 543 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 544 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 762 минг 68 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 459 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 41 минг 493 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 558 минг 818 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 54 миллион нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 319 мингдан ортиғи вафот этган ва 38 миллион нафардан ортиғи соғайган.