Хатибзода: Ол Сауд ҳукмдорлари фақат ислом олами ва минтақа имкониятларига таяниши лозим
(last modified Mon, 16 Nov 2020 10:12:57 GMT )
ноябр 16, 2020 15:12 Asia/Tashkent
  • Эрон : Ол Сауд ҳукмдорлари фақат ислом олами ва минтақа имкониятларига таяниши лозим
    Эрон : Ол Сауд ҳукмдорлари фақат ислом олами ва минтақа имкониятларига таяниши лозим

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Арабистон подшосининг сўзларига билдирган муносабатида, Ол Сауд режими ҳукмдорлари фақта ислом дунёси ва минтақа имкониятлари ва потенсиалларига таяниши керак, Эрон илгаригидек барча исломий мамлакатлар билан дўстлик сиёсатини олиб бормоқда дея айтди.

Эслатиб ўтамиз яқинда, Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Саудия Арабистони параментининг 8 -чи босқичини иш бошлаши маросимида,  Эронга қарши айбловларини илгари суриб, халқаро ҳамжамиятни Теҳроннинг баъзи ҳаракатларига қарши туришга чақирди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода  ОАВ билан видеоконференция чоғида,  Эрон-пресс мухбирининг Саудия Арабистони расмийларининг такрорий баёнотлари ва зерикарли иддаоларини ғайритабиий эмас-ми деган саволига жавобан,  Ол Сауд режими қурол сотиб олиши, очкўзлиги, минтақавий ва халқаро мувозанатни яхши билмасдан ва ўз аҳолисининг қатағон қилиши билан минтақани бошқара олмайди дея аниқлик киритди.

Хатибзода  Яман халқини оммавий қирғин қилиш орқали тинчликка эриша олиш мумкин эмаслигига тўхталиб, такфирчи гуруҳлар билан аралашиш ва ислом оламининг ресурсларини Фаластин армонлари ва мақсадларига хиёнат  қилишига айлантириш мутлақо мумкин эмас дея қўшимча қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, ўз сўзларида  Теҳрон давлати Ол Сауд режимининг барча хатолари, фитналари ва дастурларидан яхши огоҳ бўлганини таъкидлаб, Эрон ва Саудия Арабистони иккита қўшни давлатдир ва минтақа равнақи учун биргаликда ишлашдан чораси йўқ деб эслатиб ўтди.

Хатибзода Эроннинг шимоли -ғарбий чегараларидаги ўзгаришларга ҳам ишора қилиб, Эроннинг шимоли -ғарбий чегаралари ўзгармаган ва  айтиладиган коридор ҳам  транзит йўлдан ўзга нарса эмас деб  баён этди.

Эрон ТИВ наттоғи  Тоғли Қорабоғ инқирозини ҳал қилиш йўлини аниқ ва ёрқин бўлганини айтиб, Эрон инқирозни ҳал қилиш учун ҳар қандай йўлни олқишлайди ва Эрон таклиф қилган режа ҳам ижро этилган лойиҳага ўхшайди деб эълон этди.

Хатибзода шунингдек Халқаро ядровий келишув ва АҚШнинг янги маъмурияти масаласига ишора қилиб, агар томонлар ўз мажбуриятларини бажарсалар, Эрон ҳам муносиб жавоб беради дея изоҳлади.

 

Ёрлиқ