Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 489 киши вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i55931-Кейинги_бир_сутка_ичида_Эронда_коронавирусдан_489_киши_вафот_этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 12 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 489 киши вафот этди.
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
ноябр 16, 2020 12:55 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 489 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 489 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 12 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 489 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг  53  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 3  минг 133  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий  Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 775   минг  121 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 489 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 41  минг 979 кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 564 минг 699  киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 55 миллион  нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 3325  мингдан ортиғи вафот этган ва 38 миллион нафардан ортиғи   соғайган.

Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 11 миллион  нафардан ошган ва  252  мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.