Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 482 киши вафот этди
-
Эронда коронавирусдан 482 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 482 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 352 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 3 минг 79 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 788 минг 473 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 482 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 42 минг 461 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 570 минг 774 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 55 миллион нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 333 мингдан ортиғи вафот этган ва 38 миллион нафардан ортиғи соғайган.