Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 480 киши вафот этди
-
бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 480 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 480 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 421 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 837 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 801 минг 894 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 480 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 42 минг 941 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 576 минг 983 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 56 миллион нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 312 мингдан ортиғи вафот этган ва 39 миллион нафардан ортиғи соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 11 миллион 700 минг нафардан ошган ва 254 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.