Эрон ва Ўзбекистон: ўзаро парламент ҳамкорликларни кенгайтирамиз
Ўзбекистон ва Эрон парламент вакиллари, виртуал шаклида бўлиб ўтган учрашувида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласини муҳокма қилишди.
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари , «Миллий тикланиш» Демократик партияси марказий кенгаши раиси ва Ўзбекистон парламентининг Эрон билан дўстлик гуруҳи раиси, виртуал шаклида бўлиб ўтган бу мулоқотда эронлик ҳамкасбларини мамлакатдаги кенг -қамровли ислоҳотлар жаарёни билан таништириб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорилклар вазияти ҳамда қонунчилик палатасининг фаолиятларига ишора этди.
Эрон парламенти вакили ва Ўзбекистон билан парламент дўстлиги гуруҳи раиси, Ғуломризо Нурий Қизилжа бу учрашувда сўзлаган нутқида, бу мулоқотни ташкил қилишгани учун икки мамлакат элчиларига миннатдорчилик билдириб, икки давлат ўртасида парламент алоқаларининг ўрнатилиши ва икки мамлакат ўртасида эришилган келишувларни бажарилиши устидан парламент назоратидан самарали фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкиидлади.
Томонлар иқтисодий ва савдо, маданият ва инсонпарварлик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга ўзаро қизиқишини маълум этиб, ушу соҳада ҳали фойдаланмаган кенг имкоинятлар мавжудлигини қўшимча қилдилар.
Виртурал шаклида бўлиб ўтган учрашувда икки томон мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш ва бу борада парламентларининг ролини ошириш бўйича ўз таклифларини тақдим этдилар.
Ҳозирда Ўзбекистонда эронлик инвесторлар иштирокида 272 компания фаолият юритмоқда ва 2020 йил сўнгги саккиз ойи давомида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 158 миллион долларга етди.