Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 475 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 минг ортиқ бемор аниқланди ва 475 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг53 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 160 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 854 минг 361 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 475 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 44 минг 802 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 603 минг 445 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 58 миллион 600 минг нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 388 мингдан ортиғи вафот этган ва 40 миллион нафардан ортиғи соғайган.