Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 469 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 469 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 843 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 370 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 894 минг 385 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 469 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 46 минг 207 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 606 минг киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 60 миллион нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 417 мингдан ортиғи вафот этган ва 42 миллион нафардан ортиғи соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 13 миллионга яқинлашган ва 266 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.