Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 406 киши вафот этди
-
Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 406 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 14 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 406 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 14 минг 51 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 245 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 922 минг 397 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 406 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 47 минг 95 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 640 минг 75 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 61 миллион нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 440 мингдан ортиғи вафот этган ва 43 миллион нафардан ортиғи соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 13 миллионга яқинлашган ва 270 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.