Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 389 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 12 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 389 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 12 минг 950 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 795 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 948 минг 749 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 389 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 47 минг 874 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 658 минг 292 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 63 миллион нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 460 мингдан ортиғи вафот этган ва 43 миллион нафардан ортиғи соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 14 миллион мингга яқинлашган ва 272 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.