Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 371 киши вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i56207-Кейинги_бир_сутка_ичида_Эронда_коронавирусдан_371_киши_вафот_этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 371 киши вафот этди.
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
ноябр 30, 2020 13:17 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 371 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 371 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 371 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 321  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2  минг 277  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 962  минг  70  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 371  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 48  минг   246  кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача  668 минг  151 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 63 миллион 152 минг  нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 466  мингдан ортиғи вафот этган ва 43 миллион нафардан ортиғи   соғайган.

Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 14 миллион  мингга  яқинлашган ва  273  мингга яқин одам ҳалок бўлган.  Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.