Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 362 киши вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i56247-Кейинги_бир_сутка_ичида_Эронда_коронавирусдан_362_киши_вафот_этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 362 киши вафот этди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 02, 2020 16:30 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 362 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 362 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 362 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 621  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2  минг 246  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 989  минг  572  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 362  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 48  минг  990  кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача  678 минг  54 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 64 миллионга яқинлашганким, шулардан 1 миллион 488  мингдан ортиғи вафот этган ва 44 миллион нафардан ортиғи   соғайган.