декабр 04, 2020 15:22 Asia/Tashkent
  • Венада жойлашган халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий
    Венада жойлашган халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий

Венада жойлашган халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси МАГАТЭ томонидан Эрон ядровий дастури ҳақида нотўғри ва асоссиз маълумотларни танқатишнинг олдини олиш зарурлигини таъкидлади.

Венада жойлашган халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий пайшанба куни нашр этилган МАГАТЭ ташкилоти бош котибига мактуб йўллаб, Эрон Мудофаа саноати ва таниқли ядровшунос олим Муҳсин Фахризодани террор қилиниши ҳақида шаффоф ва шарт-шароитсиз маҳкум этишни сўради. 

Ғарибободий ушбу террористик ҳужумда Исроил режимининг масъулияти ва алоқадорлиги ҳақидаги далиллар борлигига ишора этиб, МАГАТЭ ва унинг аъзо мамлакатлари энг юқори текширувдан ўтган Эронга нисбатан, аммо бошқа томондан унинг донишмандларига таҳдид ёки сўйқасд қилиш, ядровий иншоотларига ҳужум ёки саботаж билан таҳдид солишларга дарҳол ва асосий жавобгарликка эга,-деб таъкидлади. 

Бу мактубда шундай келтирилган: "Муҳсин Фахризодани террор қилиш, ўн йил олдин 2010, 2011 ва 2012 йилларда Эроннинг бир нечи нафар  ядровшунос олимларини ўлдирилиши билан бошланган террористик ҳаракатларнинг давоми бўлиб, халқаро ҳамжамият ва тегишли халқаро ташкилотлар тамонидан муносиб ва тегишли эътиборни талаб этади."

Венада жойлашган халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси МАГАТЭ томонидан махфий маълумотларни сир сақлаш юқори аҳамиятга эга эканига ишора этиб, МАГАТЭ ўз ҳисоботида Эрон ядровий дастури бўйича кераксиз ва асоссиз батафсил маълумотларни нашр этишни тугатиши керак,-деб эслатиб ўтди. 

Ғарибободий Эрон Ислом Жумҳурияти БМТ-нинг низоми ва халқаро қонунларга мувофиқ ушбу террористик ҳужумга жавобан барча чораларни кўриш учун ўзини муҳофазат қилишнинг ажралмас ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади,-дея таъкидлади. 

Ёрлиқ