Руҳоний: Эрон ва Туркия ислом дунёсидаги ихтилофларни камайтириши мумкин
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти халқаро масалаларда Анкара ва Теҳроннинг ҳамжиҳатлиги ва ҳамкорлик қилишини таъкидлаш зимнида, Эрон ва Туркия ҳамкорлик ва ўзаро маслаҳатлашувлари билан исдом дунёсининг ихтилофларини камайтириши мумкин,-деб таъкидлади.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний пайшанба куни Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон билан телефон орқали қилган сўҳбати чоғида, ислом душманларининг тафриқа солишлари олдини олиш учун ислом дунёсида мавжуд бўлган ихтилофларни баратараф этишга эҳтиёж сезади,-деб айтди.
Эрон президенти шунингдек, сионистлар томонидан эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахризодани террор қилинишини ноинсоний ва катта жиноят деб билди ва бу жиноят кимлар томонидан содир этилгани аниқ ва ушбу шаҳиднинг қони учун унинг омилларидан қасд олиш Эрон ҳукуматининг ҳуқуқидир,-деб қўшимча қилди.
Руҳоний ўз сўзлари давомида Американинг сайланган янги президентининг Баржом ядровий келишувига қайтиши ҳақидаги изҳоротига ишора этиб, агар қарши тмонлар Баржом ядровий келишувида ўз зиммаларига олган мажбуриятларини ижро этсалар, Эрон ҳам ўз мажбуриятларига қараб амал қилади,-дея таъкидлади.
Эрон президенти шунингдек, Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасида Тоғли Қорабоғ бўҳрони масаласини эслатиб, минтақада террористларнинг нуфуз топишлари ва бундан келиб чиқадиган мушкулотларнинг олидини олиш зарурлигини таъкидлади.
Туркия президенти ҳам Муҳсин Фахризоданинг шаҳодат топгани муносабати билан Эрон давлати ва халқига ҳамдардлик изҳор этиш ва бу террористик амални маҳкум этиш зимнида, Шак-шубҳасиз бу террористик сайъ-ҳаракат минтақанинг тинчлиги ва осойишталигини нишонга олган,-деб айтди.
Эрдўғон шунингдек, халқаро вазъиятнинг янги шароити ва Америка ҳукуматида янги давр бошланишига ишора этиб, бу даврда санкциялар ва таҳдидларга асосланган тушунча ўз ўрнини мамлакатлар билан муносабат қилиш, ҳамкорлик ва музокара қилишга алмаштиришига умидворлик билдирди.