Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 284 киши вафот этди
(last modified Tue, 08 Dec 2020 11:57:46 GMT )
декабр 08, 2020 16:57 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 284 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 284 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 11 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 323 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезмонлари асосида Эронда 11 минг 23 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1  минг 710  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  62 минг 397  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 323  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 50  минг 917 кишига етди,  -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача  754 минг  224 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 68  миллионга яқинлашганким, шулардан 1 миллион 552 минг киши вафот этган ва 47 миллион  110 минг нафардан ортиғи соғайган.

Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 15 миллионга яқин кишига етган ва  290  мингга яқин одам ҳалок бўлган.  Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.