Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 295 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 10 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 295 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезмонлари асосида Эронда 10 минг 223 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 747 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 72 минг 620 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 295 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 51 минг 212 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 765 минг 639 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 69 миллионга яқинлашганким, шулардан 1 миллион 562 минг киши вафот этган ва 47 миллион 567 минг нафардан ортиғи соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 15 миллионга яқин кишига етган ва 293 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.