Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 284 киши вафот этди
-
бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 284 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 10 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 284 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезмонлари асосида Эронда 10 минг 403 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 458 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 83 минг 23 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 284 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 51 минг 496 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 778 минг 160 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 70 миллионга яқинлашганким, шулардан 1 миллион 577 минг киши вафот этган ва 48 миллион нафардан ортиғи соғайган.