Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 247 киши вафот этди
(last modified Sun, 13 Dec 2020 10:57:57 GMT )
декабр 13, 2020 15:57 Asia/Tashkent
  • бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 247 киши вафот этди
    бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 247 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 7 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 247 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг  451  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  833 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 108  минг 269 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 247  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 52  минг 196  кишига етди,  -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 812 минг  270 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 72  миллион нафардан ошганким, шулардан 1 миллион 610 минг киши вафот этган ва 51 миллион  нафардан ортиғи соғайган.

Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 16 миллион нафардан ошган ва ва  305  мингга яқин одам ҳалок бўлган.  Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.