Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 223 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 7 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 223 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 704 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 299 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 123 минг 474 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 223 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 52 минг 670 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 833 минг 276 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 73 миллион нафардан ошганким, шулардан 1 миллион 630 минг киши вафот этган ва 52 миллион нафардан ортиғи соғайган.
worldometer сайтининг хабар қилишича, АҚШда ҳозиргача 17 миллион нафарга яқинлашган ва улардан 308 минг 91 киши ҳам вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.