Эрон давлати: Бош Ассамблеянинг Эронга қарши қарори қонуний кучга эга эмас
Эрон ТИВ наттоғи Бош Ассамблеясининг Эронга қарши инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ резолюцияни қонуний кучга эга эмаслигини таъкидлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода БМТ Бош Ассамблеясида Эронга қарши резолюцияни қабул қилинганига кўрсатган аксиламалида, бу қарорни қонуний кучга эга бўлмаганига тўхталиб, резолюция тарафдорларини уни Эронга босим ўтказиш воситасига айлантирганини қоралади.
Саъид Хатибзода резолюциянинг асосий ҳомийларини инсон ҳуқуқларни қўпол ва мунтазам равишда бузишлари хусусан бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашиш ва диктаторлик режимларга қурол- яроқ сотиш орқали инсон ҳуқуқларини паймол этишларига ишора қилиб, кеча БМТ Бош ассамблеясида аъзо мамлакатларнинг камроқ аъзоларининг овозлари ва 110 дан ортиқ мамлакатларнинг қўшилмаслиги билан қабул қилинган резолюция, олдинроқ Бош Ассамблеясининг 3 чи қўмитаси томонидан ўхшаш овозлар билан тасдиқланганди ва БМТ процедурасига мувофиқ Бош Ассамблеясида тасдиқланганди деб баён этди
Эрон ТИВ наттоғи ўз сўзларида АҚШнинг зўравонлиги ва безорилиги таъсири остида Эрон халқига қарши иқтисодий терроризмни кўрмаганга олаётган ва АҚШнинг ноинсоний ва ноқонуний санкцияларни қоралаш ўрнида амалий равишда АҚШ режими иттифоқчилари даражасига тушган ушбу қарор ҳомийлари позицияларини танқид қилиб, Канада ва ушбу резолюцияни қўллаб- қувватлаган бошқа мамлакатларга мустақил миллатларга қарши ахлоқсиз муносабатлар ва аралашувчи позицияларини тўхтатишни маслаҳат берди.
Бундай ноконструктив ҳатти -ҳаракатлар халқаро миқёсида инсон ҳуқуқларини юксалтиришга нафақат ёрдам бермайди, балки мустақил давлатларга қарши сиёсий айбловлар қўйиш ва салбий стереотипларни кучайишига сабаб бўлади, деб аниқлик киритди Саъид Хатибзода.