Ялдо кечаси
(last modified Sun, 20 Dec 2020 16:40:14 GMT )
декабр 20, 2020 21:40 Asia/Tashkent
  • Ялдо кечаси

Озар ойининг 30-куни йилнинг энг узоқ кечаси бӯлиб, бу кеча Эрон ислом жумҳуриятида “Ялдо кечаси” ёхуд “Чилла кечаси” дея юритилади.

Бундан кейин кундузи узайиб, кечалар секин-аста қисқара боради. Йилнинг энг узоқ кечаси (Ялдо кечаси)ни байрам сифатида нишонлаш Эронликларнинг қадимий удумларидандир.

Ялдо кечасида фарзандлар ва неваралар оилавий  шажаранинг улуғлари---ота-она ёхуд бобо-момоларининг хонадонида йиғилишиб, шодиёна барпо қилишади. Дастурхонга чақиладиган турли уруғликлар:  писта, кунгабоқар, тарвуз, қовун ва ошқовоқ уруғлари, шунингдек, албатта анор ва тарвуз ҳам қӯйилади.

Қишнинг бу энг узун ва қоронғи кечаси --Ялдо кечаси Марказий Осиёда ҳам қадим-қадимдан нишонланган. Элшунос олим Билол Аминовнинг ёзишича, Ялдо кечаларини кишилар зориқиб кутишган. Қиш кезлари ҳафта сайин гап-гаштак ейилган, даврага тўпланганлар ширин суҳбатлар қуришган, сандал атрофида жам бўлиб палов ёки норин тановул қилишган.

 Ялдо кечаси энг узун тун бўлгани учун севишганлар кечаси ҳам дейилган. Ялдо кечаси шарқ шеъриятида ҳам алоҳида таъкидланган. Бу кеча ошиқлар ўз ёрларига совға-саломлар, ширинликлар  ҳадя этишган.