Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 191 киши вафот этди
(last modified Mon, 21 Dec 2020 11:46:43 GMT )
декабр 21, 2020 16:46 Asia/Tashkent
  • бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 191 киши вафот этди
    бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 191 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 191 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг  151  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  991 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий  Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 164  минг 535 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 191 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 53  минг 816  кишига етди,  -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 894 минг 366 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 77  миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 700  минг киши вафот этган ва 54 миллион га яқин кишилар соғайган.

worldometer  сайтининг хабар қилишича, АҚШда  ҳозиргача 18 миллион нафардан ошган ва улардан 324  минг  киши ҳам вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.