Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 152 киши вафот этди
-
бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 152 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 152 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 187 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 924 касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 183 минг 182 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 152 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 54 минг 308 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 924 минг 685 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 79 миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 740 мингдан ортиқ киши вафот этган ва 55 миллион 700дан ортиқ киши соғайган.
worldometer сайтининг хабар қилишича, АҚШда ҳозиргача 18 миллион 917 минг нафардан ошган ва улардан 334 мингдан ортиқ киши ҳам вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.