Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 149 киши вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i56821-Бир_сутка_ичида_Эронда_коронавирусдан_149_киши_вафот_этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 149 киши вафот этди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 30, 2020 16:29 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 149 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 149 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 149 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 272 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 807 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 218 минг 753  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 149 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 55  минг  95 кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 978 минг 714 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 81 миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 783 мингдан ортиқ киши вафот этган 

АҚШ-да  ҳозиргача 20 миллион нафардан ошган ва улардан 346 минг  киши ҳам вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.