Зариф: Ҳар қандай эҳтимолий кескинлик оқибатларининг масъулияти Вашингтон зиммасидадир
Эрон Ташқи ишлар вазири Кувайтлик ҳамкасби билан суҳбатда АҚШнинг Форс кўрфазидаги фитналарини назарда тутган ҳолда, юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай кескинликнинг оқибатлари учун Вашингтон масъул эканлигини таъкидлади.
Эрон ТИВ Ахборот депортаментининг хабарига кӯра Кувайт Ташқи ишлар вазири шайх Аҳмад Носир ал-Муҳаммад ал-Сабоҳ янги йил бошида Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан телефон орқали суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг сўнгги масалалари ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилди.
Ушбу суҳбатда Эрон Ташқи ишлар вазири Ислом Жумҳуриятининг ташқи аралашувдан холи кенг қамровли барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги қарашларини тушунтиришдан ташқари, АҚШнинг минтақадаги баъзи шубҳали ҳаракатлари ҳамда бузғунчиликларига ишора қилди ва шундай деди: Ҳар қандай эҳтимолий кескинлик оқибатларининг масъулияти Вашингтон зиммасидадир.