Эронда коронавирусга чалинган 995 минг нафардан ортиқ киши шифо топди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, мамлакатда Ковид-19 вирусига чалинган 995 минг нафардан ортиқ киши шифо топди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 286 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 803 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 231 минг 429 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 114 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 55 минг 337 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 995 минг 570 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 84 миллион нафардан ошганким, шулардан 1 миллион 828 мингдан ортиқ киши вафот этган
АҚШ-да бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 20 миллион нафардан ошган ва улардан 354 минг киши вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.