Генерал Қосим Сулаймоний терроризмга қарши кураш йўлида халқаро миқёсидаги қаҳрамондир
Бугун 2021 милодий йил 2 январь, ҳижрий-шамсий ҳисоб билан 1399 йил 13 дай санаси Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни шаҳид бўлган кунига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг 3 январида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.
Қаршилик ва муқовиматнинг сайидуш-шуҳадоси номи билан машҳур бўлган, генерал Қосим Сулаймоний бутун умри давомида ислом қўшинларининг қўмондони сифатида миллатидан қатъий назар, мазлум мусулмон халқларини ҳимоя қилиш йўлида ислом ва Қуръонни тарғиб қилишга ҳаракат қилди.
Шаҳид Сулаймоний Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони сифатида Ироқ ва Сурия ҳудудларида ИШИД террорчи -такфирий гуруҳини йўқ қилишда асосий рол ўйнади ва кўп йиллар давомида ушбу мамлакатлар кўнгилли кучларини ташкил қилиш орқали халқларга тинчлик ва хавфсизликни яратиб берди.
Генарал шаҳид Суламонийнинг террор этилганидан кейин, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз мурожаатида, йиллар давомида дунё шайтонлари ва жиноятчиларига қарши жанг майдонларида азтоидил ва шижоат билан кураш олиб борган ва йиллар давомида Худо йўлида шаҳид бўлишни орзу қилганидан кейин ниҳоят азиз Сулаймоний ушбу юксак мавқега эришди ва уининг пок қони эса дунёдаги энг шафқатсиз кимсалар томонидан ерга тўкилди деб таъкидлади.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари шунингдек шаҳид Сулаймоний қаршилик ҳаракатнинг халқаро миқёсидаги шахсияти эканлиги ва унинг барча тарафдорлари унинг қони учун қасос олишни истаётганига тўхталиб, барча дўстлар ва барча душманлар шуни билсинки, қаршилик ва муқовимат жиҳоди қўшимча саъй ҳаракатлар билан давом этади ва ушбу муборак йўлдаги мужоҳидларни аниқ ва буюк ғалаба кутмоқда деб эълон этдилар.