Теҳрон жума намози хутбалари
-
Оятуллоҳ Имомий Кошоний
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби, Муқаддас Мудофаа даврасида Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг фидокорликларини қадрлаб, ҳарбий кучларимиз илгаригидек исломий қадриятлар ва жомеа хавфсизлиги қадриятларини улуғлаш чорчубасида ҳаракат этишмоқда деб айтди.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний шу ҳафтадаги жума намози хутбаларида Эрон Муқаддас мудофаа ҳафтасини улуғлаб, Эронда ҳукм сўраётган бугунги мислсиз хавфсизлик Эрон яхлитлиги ва исломий қадриятларни ҳимоя қилиш ва сақлаш йўлида ўз жонини дариғ тутмаган ва фидокорлик кўрсатган исломий жумҳурият қуролли кучлари ҳаракатларининг натижасидир деб таъкидлади.
Оятуллоҳ Имомий Кошоний шунингдек бугунги кунда ислом дунёси террорчилик гуруҳлар ва такфирий оқимларини ҳимоя этадиган айрим арабий ва Ғарб давлатлари хусусан Саудий Арабистон фитналарига дучор бўлганлигига ишора қилиб, мусулмон халқлари ушбу фитналарга таслим бўлмасликлари керак ва бу заминда фиқҳ манбаларига асосланган ҳолда чора тадбирлар кўриб чиқишлари лозим деб қўшимча қилди.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби барча исломий ва арабий мамлакатларга хитобан, Арабистон режими террорчилик ва такифирй гуруҳларни ҳимоя қилиши билан минтақада АҚШ ва сионистик режимнниг ғайриқонуний мақсадлари ва истак хоҳишларини амалга оширишга саъй ҳаракат қилмоқда деб аниқлик киритди.
Оятуллоҳ Имомий Кошоний Вилояти фақиҳни исломий жомеалар умидининг манбаи эканлигига тўхталиб, Вилояти фақиҳ илмий сабабларига қўшимча ижтимоий нуқтаи назаридан ҳам умид бағишловчидир деб айтди.