Эрон ва Ўзбекистон ўртасида қўшма туристик сайёҳатлар ташкиллшатирилади
ЎЗбекистон ва Эроннинг сайёҳлик соҳалари вакиллари ўтказган видеоконференциясида икки мамлакат ўртасида туристик сайёҳатларни ташкиллаштириш тўғрисида келиша олишди.
Теҳрондаги Ўзбекистон элчихонаси Ўзбекистоннинг туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда икки мамлакат туристик компаниялари вакиллари ўртасида видеоконференция ўтказди.
Бу учрашувда Ўзбекистон томони пандемия вазиятда бу мамлакатда сайёҳлик соҳасини қайта тиклаш ва ривожлантириш учун амалга ошириши кутилаётган ҳаракатлар ҳамда хавфсиз ва қулай бир йўллар тўғрисидаги ҳисоботини Эрон вакилларига тақдим этди.
Бундан ташқари хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга хусусий рейсларни ташкил қилиши учун компенсация тўланиши ва аэропортларда хизмат кўрсатиш ставкаларини пасайтирилиши эълон қилинди.
2021 йилдан бошлаб янги тўлов тизими жорий этилганидан кейин Ўзбекистон Халқаро аэропортларида кириш визалари берилади.
Эрон вакиллари ҳам икки мамлакатнинг тарихий, анъаналари ва маданий муштараклигини ҳибсга олган ҳолда Ўзбекистон ва Эрон туризм соҳасидаги алоқаларини янада ривожлантириши зарурлигини таъкидладилар.
Самарқанд, Бухоро ва Хива каби Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари эронликлар орасида машҳур бўлиб икки мамлакат меъморчилиги ва маданиятига хос ва ўхшашдир
Эрон туроператори уюшмаси раиси Иброҳим Пурфараж икки мамлакат ўртасида туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлган электрон виза орқали 2019 йилда Эрон фуқароларига бериладиган визалар ситемасини енгиллаштиришни олқишлади.
Онлайн шаклида бўлиб ўтган конференцияда икки мамлакат туристик компаниялари турли хил сайёҳлик йўналишларида қўшма туристик сайёҳатларни ташкиллаштиришга келишиб олишди.