Эронда коронавирусга чалинган 1 миллион 21 минг кишилар шифо топди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i56915-Эронда_коронавирусга_чалинган_1_миллион_21_минг_кишилар_шифо_топди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, мамлакатда Ковид-19 вирусига чалинган 1 миллиондан 21 мингдан кишилар шифо топди
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
Январ 04, 2021 13:33 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусга чалинган 1 миллион 21 минг кишилар шифо топди
    Эронда коронавирусга чалинган 1 миллион 21 минг кишилар шифо топди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, мамлакатда Ковид-19 вирусига чалинган 1 миллиондан 21 мингдан кишилар шифо топди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 73 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 769 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 249 минг 507 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 110  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 55  минг 650 кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 20 минг 737 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 85 миллион нафардан  ошганким, шулардан 1 миллион 836 мингдан ортиқ киши вафот этган 

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 21 миллион нафардан ошган ва улардан 360 минг  киши   вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.