Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 1 миллион 41 минг кишига етди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, мамлакатда Ковид-19 вирусига чалинган 1 миллиондан 41 мингдан кишилар шифо топди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 283 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 603 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 261 минг 903 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 82 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 55 минг 830 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 40 минг 521 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 87 миллион нафардан ошганким, шулардан 1 миллион 878 мингдан ортиқ киши вафот этган ва 62 миллион нафра ҳам соғайган.
АҚШ-да бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 21 миллион нафардан ошган ва улардан 365 минг киши вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.