Жанубий Кореянинг сиёсий иродасининг етишмаслиги, Эрон валюта манбаларини музлатиб қўйилишига сабаб бўлган
(last modified Mon, 11 Jan 2021 07:25:00 GMT )
Январ 11, 2021 12:25 Asia/Tashkent
  • Жанубий Кореянинг сиёсий иродасининг етишмаслиги, Эрон валюта манбаларини музлатиб қўйилишига сабаб бўлган
    Жанубий Кореянинг сиёсий иродасининг етишмаслиги, Эрон валюта манбаларини музлатиб қўйилишига сабаб бўлган

Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Теҳрон нуқтаи назаридан Жанубий Кореяда Эронга тегишли валюталарни музлатиб қўилгани АҚШнинг золимона санкцияларидан кўра Суел давлатининг сиёсий иродасининг мавжуд бўлмаганининг натижасидир деб айтди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари  Сайид Аббос Ироқчи  Жанубий Кореянингг сиёсий  ва молиявий расмийлари ошчилигида Теҳронга ташриф буюрган,  Жанубий Корея ТИВ раҳбари ўринбосари, Choi Jong Kun билан учрашганида,  Жанубий Корея банклари қарийб 2 ярим йилдан бери Эроннинг валюта захираларини ноқонуний равишда музатиб қўйган деб қўшимча қилди.

Ироқчи бу муддат ичида  Жанубий Корея расмийлари билан турли музокараларнинг натижасиз қолганига тўхталиб, АҚШ шантажлари ва зўравонликларига таслим бўлишга қаратилган ҳар қнаадй ҳатти -аракатларни қабул қилиб бўлмайди  ва  бу муаммо ҳал этилганида икки томонлама алоқларни ривожлантиришнинг имкоин пайдо бўлади деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари муовини  шунингдек,  Жанубий Кореяга тегишли нефт танкерини ҳисбга олингани масаласини ҳал қилишда ёрдам бериш хусусидаги  Жанубий Кореялик касбдошининг саволига жавобан Эрон сувларида ва Форс Кўрфазида ушбу кеманинг ҳибсгат  олиниши фақат техник мулоҳазаларга асосланган ҳамда атроф -муҳитни ифлосланиши сабаб кўрилган чора ҳисобланади ва бу масала Эрон суд идоралари томонидан ўрганиб чиқилмоқда деб  эълон этди.

Ироқчи ўз сўзларида  Жанубий Корея томонидан ушбу масалани сиёсийлаштирмаслик ва самарасиз ташвиқотардан воз кечишии ҳамда тегишли судда муҳокамаларни тинч йўл билан олиб боришга фурсат ва имконият яратишини маслаҳат берди.

Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари, ҳам  Теҳронга қилган сафарини  Эрон билан муносаатларни ривожлантириш муҳимлигининг белгичи сифатида баҳолаб,  Эрон давлатига Жанубий Кореяда валюта ресурсларидан фойдаланиш имкониятини бериш Сеул ҳукуматнинг устувор вазифаларидан бири бўлгани ва  бу  давлат мазкур масалани якуний ечим топилмагунича давом этиршга қарор қилганини маълум этди.

 

Ёрлиқ