АмирАбдуллоҳиён: Эрон ва Жанубий Корея Осиё қитъасининг икки муҳим ўйинчиларидир
(last modified Tue, 05 Sep 2023 04:42:33 GMT )
сентябр 05, 2023 09:42 Asia/Tashkent
  • АмирАбдуллоҳиён: Эрон ва Жанубий Корея Осиё қитъасининг икки муҳим ўйинчиларидир
    АмирАбдуллоҳиён: Эрон ва Жанубий Корея Осиё қитъасининг икки муҳим ўйинчиларидир

Эрон Ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Республикаси ва Жанубий Кореяни Осиё қитъасидаги икки муҳим ўйинчи рўйхатига киритиб, икки давлат ўртасидаги алоқаларни муҳим деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Парк Жин билан телефон орқали мулоқотда Эрон 13-ҳукуматининг ташқи сиёсатдаги устувор йўналишлари қаторига Осиё қитъасини ҳам киритганини такидлади ва жорий аср Осиё қитъасига тегишли эканлигини таъкидлаб, Эрон активларини Жанубий Корея банкларидан ўтказиш ечимига урғу берди ва шундай деди:Эрон Ислом Республикаси икки давлат муносабатларини яхшилашга ёрдам берадиган ҳар қандай ташаббусни олқишлайди.

Эрон ташқи ишлар вазири, шунингдек, Жанубий Кореянинг айрим халқаро масалалар бўйича позицияларига тўхталиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни минтақада ва халқаро форумларда ривожлантиришга тайёр эканини маълум қилди.

Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Пак Жин ҳам ушбу телефон суҳбатида Эрон халқига тегишли молиявий ресурсларни Жанубий Кореядан ўтказиш бўйича эришилган келишувдан мамнунлигини билдириб, буни Жанубий Корея ҳукуматининг Эрон ҳукумати ва халқига амалий мажбуриятининг белгиси деб атади ва бу масалани ҳал қилиш учун ҳар икки томоннинг саъй-ҳаракатлари муҳимлигини билдирди.

Парк Жин икки давлат муносабатларидаги сўнгги ўзгаришларни ижобий ва мазмунли деб баҳолади ва Жанубий Корея Эрон Ислом Республикаси билан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга тайёрлигини эълон қилиб, Ғарбий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида Эрон Ислом Республикаси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Ушбу телефон суҳбатида томонлар экологик муаммолар ва хавфларни муҳокама қилдилар ҳамда БМТ ҳамкорлигида Теҳронда ўтказиладиган чангга қарши кураш бўйича халқаро йиғилишда самарали иштирок этишни муҳокама қилдилар.

Эрон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари Эрон ва Жанубий Корея ўртасидаги 60 йилдан ортиқ дипломатик алоқалар тарихига ишора қилиб, қўшма дипломатик алоқаларнинг еттинчи ўн йиллигига киришини муносабатлар ривожида муҳим ва қимматли дастак сифатида баҳоладилар ва уни сақлаш ва ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидладилар