июл 29, 2023 16:00 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Жанубий Кореядан қарзларини ундириш бўйича ҳуқуқий ҳаракат бошланди
    Эроннинг Жанубий Кореядан қарзларини ундириш бўйича ҳуқуқий ҳаракат бошланди

Эрон Ислом Республикаси Марказий банки ва Жанубий Корея ҳукумати ўртасидаги келишмовчиликни кўриб чиқиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳуқуқий расмийлаштириш учун Исломий кенгашга юборилди.

Жанубий Кореянинг Эрон олдидаги қарзи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, нефт-кимё маҳсулотлари ва нефт маҳсулотларини сотиш учун етти миллиард долларни ташкил этган, Эрон Ислом Республикаси Марказий банки маьлумотларига кўра, санксиялар баҳонасида Кореянинг икки банкида блокировка қилинган.

Жанубий Корея сўнгги беш йил ичида АҚШ санксиялари ва молиявий алмашинувнинг йўқлиги баҳонасида кўплаб қаршиликлар билан бу суммани қайтаришдан бош тортди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмийларига кўра, бу қарзни тўлаш учун кўп марта ижобий импулслар берилган, аммо бу хатти-ҳаракатлар Корея расмийларининг фикри билан чегараланган ва бу борада амалий чора кўрилмаган. Фақат бир даврда, Эрон Савдо-саноат палатаси вакилларига кўра, улар ўз қарзлари ўрнига бу давлатдан маҳсулот сотиб олишни таклиф қилишган.

ИРНА хабарига кўра, Эрон Ислом Республикаси Президенти Сеййид Иброҳим Раиси Исломий Кенгаш раиси Муҳаммад Бақир Ғолибофга юборган оқлов ҳужжатининг тақдимотида, Эрон Ислом Республикаси Марказий банкининг Жанубий Корея банкларидаги омонатларни қайтариш  ва уларни тўлашнинг кечикиши туфайли етказилган зарарни ундириш бўйича талаблар ва Эрон Ислом Республикаси ва Жанубий Корея ҳукумати ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимнинг 12-моддасини амалга ошириш бўйича қонун лойиҳаси Эрон Ислом кенгашига тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом Республикаси Марказий банки ва Жанубий Корея ўртасидаги келишмовчиликни ҳакамлик судига юбориш тўғрисидаги қонун лойиҳасини юбориш орқали Эроннинг Жанубий Кореяга нисбатан мамлакат банкларининг даьволарини қонуний таьқиб этиш ва қайтариш бўйича шикояти расман очилди.

Ёрлиқ