Эронда бир суткада сони 97 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 97 нафари вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 317 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 653 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 305 минг 339 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 97 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 56 минг 457 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 94 минг 388 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 92 миллион нафардан ошганким, шулардан 1 миллион 972 мингдан ортиқ киши вафот этган .
АҚШ-да бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 23 миллионга яқинлашган ва улардан 389 минг киши вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.