Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 107 минг 11 кишига етди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i57126-Эронда_коронавирусдан_соғайганлар_сони_1_миллион_107_минг_11_кишига_етди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 107 минг 11 нафар тузалган.
(last modified 2021-01-16T08:05:04+00:00 )
Январ 15, 2021 18:28 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 107 минг 11 кишига етди
    Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 107 минг 11 кишига етди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 107 минг 11 нафар тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 485 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 631 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 318 минг 295 нафарга етгани таъкидлаш зимнида, конавирусдан 83 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 56  минг 621  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 107  минг 11 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 93  миллион нафардан ошган ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган .

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 24 миллион нафардан ошган ва улардан 398 минг киши вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.