август 11, 2023 16:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Олий суди: “Док-1 Макс”дан жами 65 нафар бола ўлган
    Ўзбекистон Олий суди: “Док-1 Макс”дан жами 65 нафар бола ўлган

Ўзбекистон Олий суд матбуот котиби Ўзбекистонда “Док-1 Макс” дори воситаси сабаб жами 65 нафар бола вафот этганини тасдиқлади.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра содир этилган жиноятларда умумий ҳисобда 21 киши айбланмоқда.

Қалампир сайтига кўра,  Тошкент шаҳар судининг иш юритувига 1972 йилда Ҳиндистон Республикасида туғилган, “Quramax Medikal” МЧЖ директори С.Р.П. ҳамда 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори лавозимларида ишлаган С.К.га оид жиноят иши келиб тушган. Шунингдек, мазкур жиноятга доир яна 19 нафар “Quramax Medikal” МЧЖ ва “Дори воситалари” ДУК масъул ходимларига жиноят иши очилган.

“Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган”, деган Ўзбекистон Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2022 йилнинг 22 декабрдаги буйруғи билан  “Док-1 Макс” дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш белгиланган эди.

Ёрлиқ