Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 125 минг нафардан ошди
-
Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 125 минг нафардан ошди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 25 мингдан ортиғи тузалган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 5 минг 806 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 586 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 336 минг 217 нафарга етгани таъкидлаш зимнида, конавирусдан 83 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 56 минг 886 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 125 минг 499 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 95 миллион нафардан ошган ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган ва 68 миллион ҳам соғайган..
АҚШ-да бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 24 миллион нафардан ошган ва улардан 407 минг киши вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.